Ссылки доступа

Туркманистонда кексалар пенсиялар масаласида шикоят қилмоқда


Туркманистонда 70 ёшдан кичик бўлган пенсионерларнинг ойлик пенсияларини тўлов карталарига ўтказа бошланганидан бери фахрий дам олишга чиққан фуқаролар пенсия олишда ҳамон қийинчиликлар билан тўқнаш келмоқда.

«Шу ой бошидан бери банкларда кекса кишиларнинг узундан узун навбатларини учратиш мумкин, улар ўзларининг пенсияларини ололмаяптилар. Одамлар ўзларининг пенсияларини ўтган ойда карталарига тушириб берилмаганидан шикоят қилишмоқда. Банк ходимлари фақат “кутинглар” дейишдан нарига ўтишмайди», - дейди Ашхободда истиқомат қилувчи пенсионер аёл.

Бундан ташқари кўпчилик пенсионерларнинг айтишларича, ҳатто пуллар карточкаларга ўтказилган тақдирда ҳам, бу пулларни банкоматларда нақдлаштиришнинг имкони бўлмайди. Пенсионерларнинг айтишича, янги қоидалар жорий этилганидан кейин уларнинг турмуши оғирлашиб кетган.

«Ҳукумат биз билан ифлос ўйин ўйнамоқда. Биз 40 даражали иссиқда қайси банкда пул борлигини қидириб шаҳар кўчалари бўйлаб югуришдан чарчадик. Улар қайси мақсадларда пенсионерлар учун карточка тизимини жорий қилишди? Ёки ҳукумат очликдан ёрилиб ўлишимизни истайдими?», - дейди 60 ёшли аёл.

Туркман расмийлари ҳамон пенсияларни тўлов картларига ўтказиш юзасидан бирор бир изоҳ ёки тушунтириш бергани йўқ. Бироқ “Озодлик” радиоси билан банк ходимларига таянган ҳолда суҳбатлашган маҳаллий кузатувчиларнинг таъкидлашича, бу нақд пул олувчи пенсионерлар сонини камайтириш эвазига банк ходимларининг сонини қисқартириш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирларнинг бир қисмидир. “Озодлик”нинг Туркманистондаги мухбирлари кўплаб банк бўлимлари беркитлаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG