Ссылки доступа

Қозоғистонда менингококкдан ўлганлар сони 13 кишига етди


Қозоғистонда йил бошидан буён менингококк юқтириш ҳолатлари 59 тани, жумладан 14 ёшгача бўлган болалар орасида 14 тани ташкил қилди, дейилади ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 6 июндаги хабарида.

13 ҳолат — ўлимга олиб келган: Олмаотада — олтита ҳолат, Олмаота вилоятида – тўртта, Жанубий Қозоғистон вилоятида – иккита ва Қизил Ўрда вилоятида – битта ҳолат.

4 июнь куни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов йил бошидан бери менингококк инфекциясидан 12 та ўлим қайд этилганини хабар қилди. Кейинроқ, ўша куни менингококк юқтиргандан сўнг вафот этганлиги тахмин қилинаётган толдиқўрғонлик 17 ёшли ўсмирнинг ўлими ҳақида маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни назорати остига олганини баён қилмоқда. Бу идоранинг хабарида менингококк ташувчи, лекин бирор клиник намоён бўлишлари кузатилмайдиган одамлар ҳам инфекция манбаи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Матбуот хизматининг хабарида менингоккок инфекцияси билан касалланиш қишки ва баҳорги даврларга тўғри келадиган масумийлик билан тавсифланиши таъкидланган.

Менингококк инфекцияси — ўткир юқумли касаллик бўлиб, уни бактериляр келтириб чиқаради ва бу касалликнинг турли клиник намоён бўлиши мавжуд — аломатсиз манба бўлишдан тортиб, назофарингит (бурун ва халқум шиллиқ парадаларининг шамоллаши), менингит (мия қобиқларининг шамоллаши) ва менингококк сепсиси (қоннинг заҳарланиши)гача бўлган кўринишлари шулар жумласидандир.

XS
SM
MD
LG