Ссылки доступа

Ўзбекистонда талабалар ўзлаштирмаганлиги учун ўқитувчиларни ишдан бўшатишлари мумкин


Талабаларнинг ўзлаштириш даражаси Ўзбекистон олий ўқув юртларидаги профессорлар ва ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони бўлади. Бу президентнинг олий таълим муассасаларидаги таълим сифатини ошириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисидаги қарорида назарда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 1 мартгача 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртларида “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессорлар ва ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” принципини жорий қилишнинг муайян механизмларини аниқлаш бўйича чоралар кўриш ҳақида топшириқ берди.

Ҳужжатга биноан, ушбу принцип талабларига жавоб бермайдиган ўқитувчилар блиан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар назарда тутилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигга ўз тасарруфида олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда икки ой муддат ичида талабаларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги янги низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.

XS
SM
MD
LG