Ссылки доступа

Тожикистон импорт тухумлари киритилишини тақиқлади (видео)


Тожикистон импорт тухумлари киритилишини тақиқлади. Мамлакат Божхона хизматининг тармоқ журналида босилган мақолада тақиқлар «Таджикстандарт» талабларига биноан жорий этилаётгани таъкидланади.

Материалда таъкидланишича, мамлакатдаги корхоналар етарли миқдорда тухум етиштиради, бу маҳсулотлар маҳаллий бозордаги талабни тўлалигича таъминлай олади ва хориждан тухум олиб кирилишига ҳожат йўқ.

Божхона хизмати ходими ва мақола муаллифи Нозимжон Нидоевнинг 5 июнь куни айтишича: «Таджикстандарт» бозорлардаги гўшт ва тухум маҳсулотларини текширган ва бунинг натижасида таҳлилий материал тайёрланди. Мақолада келтирилган фактлар «Таджикстандарт» таҳлилларидан олинган.

Унинг сўзларига қараганда, сўнгги икки йилги статистик маълумотлар шуни кўрсатганки, мамлакатдаги корхоналар маҳаллий бозорни товуқ тухуми билан тўлалигича таъминлай олади.

Таджикистан ограничил ввоз импортных яиц
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:52 0:00

Статистика маълумотларига таянган Нидоевнинг ёзишича, 2016- 2017 йилларда Тожикистонга 32та компания ва хусусий тадбиркорлар тухум олиб кириш билан шуғулланган. Уларнинг ҳаммаси бундан кейин тухум олиб кирилиши борасида «Таджикстандарт»нинг қарори билан таништирилган. Айни дамда, Нидоевнинг айтишича, «Таджикстандарт» томонидан мамлакатга тухум олиб кирилиши тўлалигича таъқиқлаган.

“Таджикстандарт”нинг матбуот котиби Мурод Ашуровнинг айтишича, санитария меъёрларга амал қилинмагани боис Ўзбекистондан тухум олиб кирилиши тақиқланган.

XS
SM
MD
LG