Ссылки доступа

Бишкекда келин ўғирланишига қарши флешмоб бўлиб ўтди


Бишкекдаги «Ала-Тоо» майдонида олий ўқув юртлари талабаларининг никоҳга олиш мақсадида қизларни ўғирлаш амалиётига қарши флешмоби бўлиб ўтди.

Иштирокчилар қизларга нисбатан зўравонликларни тўхтатиш чақириғи ёзилган транспарантларни кўтариб олишган эди. Турли маълумотларга кўра, акцияда 2 мингдан ортиқ киши иштирок этди.

Шундан сўнг иштирокчилар флешмоб эстафетасини республиканинг бошқа вилоятларига топширишди.

27 май куни Чуй вилояти Жайил туман ИИБ биносида 20 ёшли Бурулай Турдаали қизи ўлдирилди. Уни никоҳга олиш мақсадида ўғирлаб кетишган эди. Милициянинг қабул бўлимида қизни ўғирлаган йигит аввал Бурулайни, сўнг ўзини пичоқлади. Айни дамда у шифохонада.

Факт бўйича милициянинг 23 нафар ходими жазоланди, бундан ташқари ҚР Жиноят Кодексининг “Совуққонлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG