Ссылки доступа

FIDE президенти Ўзбекистонни шахмат ватани деб расман тан олишни таклиф қилмоқда


Халқаро шахмат федерацияси - FIDE президенти Кирсан Илюмжинов Ўзбекистонни расман шахмат ватани, деб тан олиш юзасидан таклиф киритди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг сайтига кўра, FIDE президенти шахматнинг ватани Покистон, Ҳиндистон ёки Эрон эмас, балки Ўзбекистон эканини таъкидлади.

Халқаро шахмат федерацияси - FIDE президенти Кирсан Илюмжинов 4 июнь куни Ўзбекистон шахмат федерацияси президентини сайлаш муносабати билан Тошкентда ўтган йиғилишда Ўзбекистонни расман шахмат ватани, деб тан олиш юзасидан таклиф киритди.

Илмий тадқиқотлар ҳақида айтган бўлишига қарамай, Илюмжинов ўз баёнотини тасдиқлаш масаласида бирор бир далил келтирмади, шу билан бирга у ўзининг 2013 йилда “шахматнинг ватани” Ҳиндистон экани борасидаги баёнотига зид фикр билдирди.

Илюмжиновнинг янги баёноти Халқаро шахмат федерацияси унинг истеъфосини талаб қилаётган бир вақтда тўғри келди. Гап шундаки АҚШ молия вазирлиги томонидан Илюмжиновга қарши санкция қўллагани боис ФИДЕ жиддий молиявий қийинчиликлар билан тўқнаш келган. Илюмжиновнинг истеъфоси билан боғлиқ масала федерациянинг Минскда 7-8 апрель кунлари бўлиб ўтган мажлисида кўтариб чиқилган эди.

Кирсан Илюмжинов 1995 йилдан бери ФИДЕнинг президенти бўлиб ишлаб келади. Унинг президентлик ваколатлари2015 йил АҚШ молия вазирлиги жорий қилган санкциядан сўнг чекланган.

Шахматнинг келиб чиқиши борасидаги масала кўплаб таҳлилчилар учун катта мунозаралар мавзуси эмас. Англиялик тарихчи Г.Я.Р. Мюррей2013 йилда шахмат олтинчи асрда Ҳиндистонда пайдо бўлганлигини исботлаб берди. Бошқа бир тарихчи Мэрилин Ялом ҳам Мюррей хулосаларини тасдиқлайди ва бу ўйин санскрит тилида «чатуранга» деб аталашини таъкидлади.

Унинг сўзларига қараганда эрамиздан аввалги 600 йилда қадимий форс(пахлавий) тилида ёзилган романда бу ўйин ҳақида маълумот берилар экан, форслар бу ўйин асосларини, жумладан 64та катакдаги ва олтита бошфигурали ўйин Ҳиндистондан олганликлари ёзилган.

XS
SM
MD
LG