Трамвайнинг Оқсарой бекати яқинидаги «Deniz otel» меҳмонхонаси яқинида “қора банк” ташкил қилган одамлар Туркманистон банклари ходимлари билан ҳамкорлик қилаётгани тахмин қилинмоқда.
Туркман меҳнат муҳожирларининг “Озодлик” радиосига маълум қилишича, Истанбулда фаолият юритадиган «туркман қора банклари» тўлов карталаридаги пулларни чекланмаган миқдорда нақдаштириб беришади. Туркман банклари томонидан берилган VISA картлари блокланган бир шароитда хизматларнинг бу кўринишидан Истанбулдаги меҳнат муҳоржирлари кенг фойдаланишмоқда.
Бу инсонлар томонидан амалга оширилаётган транзакциянинг гувоҳи бўлган Арслон исмли туркман муҳожирининг “Озодлик” радиосига айтишича, «Deniz otel» яқинидаги қора бозор атайлаб ташкил қилинган, чунки бу меҳмонхона Истанбулга ташриф буюрадиган туркманистонликлар орасида манча машҳур.
«Оқсарой” трамвай бекати яқинидаги «Deniz otel» меҳмонхонаси олдида олти нафар аёл жойлашиб олган, уларнинг қўлида картлар учун терминаллар бор, улар шу тариқа туркман тўлов картларидаги пулларни нақдлаштиришни таклиф қилишмоқда. Уларнинг қўлларида долларга тўла сумкалар бор. Уларнинг яқинида қовоғини уюган, костюмда бўлган эркак ўтириб, аёлларни кузатиб туради. Улар туркман тилида туркман карталаридаги пулларни нақдлаштириш борасида таклиф қилишди ва шу сабабли мен уларнинг ёнига бориб доллар ва терминаллар бўлган бир нечта сумкаларни кўрдим. Терминаллар ёрдамида улар туркман картларидаги пулларни нақдлаштиришади. Улар менга Туркман банклари томонидан берилган ҳар қандай картдан пулларни нақдлаштиришларини таклиф қилишди, хизматлари учун ҳар 50 доллардан 8 доллар олиб қолишларини (16%-муҳ.) айтишди», - дейди Арслон исмли туркман меҳнат муҳожири.