Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилари Россияда хотин-қизлар хатна қилинадиган туманларни маълум қилди (видео)


Юрист ва «Ҳуқуқий ташаббус» жамғармасининг ҳуқуқ ҳимоячиси Юлия Антонова ва Кавказ бўйича тадқиқотчи Саида Сиражудинова Доғистон ва қўшни минтақаларда аёллар хатна қилиниши амалиёти тўғрисидаги ҳисоботнинг иккинчи қисмини эълон қилишди.

Уларнинг фикрича, бу каби амалиёт Доғистон жанубий-ғарбидаги тоғли минтақаларда кенг тарқалган.

Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, бугунги кунда бир йилда «тахминан ва энг ками билан 1240 нафар қиз Доғистонда хатна қилинади». Республикада 2018 йил бошида 3 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилган.

Тадқиқотнинг биринчи қисми 2016 йил кузида чиққан ва Кавказ республикаларида қизғин баҳсларга сабаб бўлган эди. Айнан ҳисоботдан сўнг Шимолий Кавказ муфтийси, жумладан «жинсий муаммони» бартараф этиш мақсадида "жаҳонда хотин-қизлар хатнаси» бўйича чиқиш қилганди."

Женское обрезание: его делают многим женщинам в Дагестане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:14 0:00

Ҳисобот эълон қилинганидан сўнг Доғистон прокуратураси ходимлари Доғистонда текширув ўтказдилар, аммо ўтказилган амалиётлар натижасида «бу хабарларни тасдиқловчи маълумот топилмагани» борасида баёнот беришди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, текширувчилар бошқача натижа олишлари мумкин ҳам эмасди:

Аёллар хатнаси – бу "хусусий операция", дея таъкидлашади улар: "Шарм-ҳаё шароитида аёллар хатнаси борасида жабрдийдалардан бирортаси прокуратура ходимларига болаликда хатна қилинганликлари ёки бу каби амалиётлар ўз қишлоқларида давом этаётгани борасида хабар бермасликлари мантиқан тўғридир. Шунингдек, жабрдийдалардан кимдир ҳукуматга бу каби амалиётларни қилаётганларнинг исми шарифини айтишини ҳам кутиб бўлмайди. Бу дегани ўз қишлоқдошлари ёки яқин қариндошлари ҳақида прокуратура олдида гувоҳлик беришни англатади".

Жертвы женского обрезания об операции: "Я лично своей девочке буду делать"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:47 0:00

Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, аёллар хатнасига барҳам бериш учун бу масалада эркакларнинг дунёқарашини ўзгартириш керак. Чунки "аёллар ҳатти-ҳаракатларини қатъий мувоффиқлаштириб туриладиган қадим патриархал жамиятидан бери ўзгаришлар ташаббускори сифатида эркаклар кўриб келинади", – дея таъкидлашади ҳисобот муаллифлари. Тадқиқот муаллифлари шунингдек, диний ва дунёвий арбоблараёллар хатнасидан воз кечиш борасида очиқчасига баёнот билан чиқишлари ва бу амалиётни танқид қилишлари лозимлигини таъкидлашади.

XS
SM
MD
LG