Ссылки доступа

РCЕ/РС ўзининг озарбайжон хизмати блокировкаси устидан шикоят қилади


Озод Европа/Озодлик радиоси Медиакорпорацияси ўзининг озарбайжон хизмати интерет сайтини тақиқлаш борасидаги Озарбайжон судининг 4 июндаги қароридан таассуф билдирди.

РСЕ/РС эълон қилган билдирувда суд қарори мустақил матбуот овозини бўғишни кўзлаши айтилади. Корпорация ўз баёнотида суд қарори устидан шикоят қилишда барча қонуний йўллардан фойдаланиш таъкидланади.

"2014 йилда Озарбайжон расмийлари қонун ёки ҳуқуқий жараёнларни менсимай мамлакатдаги бюромизни ёпишга қарор қилгани, биз ва барча мустақил нашрлар нишонга олиниши ва улар хавф остида эканлигини англаб етдик. Озарбайжон Олий Судининг янги қарори буни тасдиқлайди. Озарбайжонда давлат ҳокимияти мустақил ОАВларни босими учун ишлатилмоқда, – деди РСЕ/РС президенти Томас Кент.

Олий суд устидан мамлакат ичкарисида шикоят қилиб бўлмайди. Тақиқлов Озарбайжон бош прокурори томонидан 2017 йилнинг март ойида azadliq.org сайти гўёки “миллий хавфсизликка таҳдид солаётгани” ва “зўравонлик, нафрат ва туҳматни” тарғиб қилаётгани борасидаги иддаосидан сўнг кучга кирган эди. Тақиқловни бекор қилиш борасидаги РСЕ/РСнинг иккита мурожаати рад этилди, Озарбайжон ҳукумати ҳар гал ўзларининг иддаоларини исботловчи далилларни келтира олишмади.

Озарбайжонда президентлик сайловлари арафасида жорий қилинган тақиқлов халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан танқид қилинди. Журналистларни ҳимоя қилиш ташкилоти 6 апрель куни баёнот бериб, "Озарбайжон расмийлари ўз мамлакатларидаги сиёсий ландшафтни ҳар қандай ўзгача фикрловчилардан тозалаганликлари"ни маълум қилди.

Шунга қарамай РСЕ/РС озарбайжон хизмати– Radio Azadliq онлайн- ва йўлдош аудитория учун муҳим мустақил янгиликлар манбаи бўлиб қолмоқда. 2017 йилда Озарбайжон хизматининг YouTube, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги канал ва аккаунтлари 90 миллионга яқин фойдаланувчини қайд қилди.

XS
SM
MD
LG