Ссылки доступа

Рейтинг: Қозоғистон тинчликсевар мамлакатлар орасида охирги ўнталикдан ўрин олди


Қозоғистон ўзининг “Глобал тинчликсеварлик индекс”идаги мавқеини ёмонлаштирди, бу йилги рейтингда ўтган йилга нисбатан иккита пункт ортга кетди. Индекс қотилликлар сони, полиция ва ҳарбий хизматчилари сони, шунингдек қуролланишга сарфланадиган харажатлар бўйича тузилади.

Иқтисод ва тинчлик Институтининг янги тадқиқотида Қозоғистон 70-ўринни эгаллаб турибди, шу тариқа “юқори” баҳо олган гуруҳнинг охирги ўнталигидан ўрин олди, Мароккаш ва Свазиленддан олдинда, аммо Бенин ва Никарагуага ён берган.

Тадқиқотда Қозоғистон ғарб санкциялари остида бўлган Россияга иқтисодий қарам бўлгани ва жаҳонда хом-ашё нархларининг тушиб кетиши билан боғлиқ оқибатларни ўз иқтисодиётида бошдан кечираётган минтақадаги мамлакатлар сафида қайд қилинган.

Шу каби баҳоларни 13 та давлат, жумладан — Исландия, Янги Зеландия, Австрия, Португалия, Канада ва Австралия ҳам олган.

Россия жаҳондаги камроқ тинчликсевар мамлакатларнинг ўнталигига кирган ва 154-ўрини эгаллаган. Рейтингда жами 163 та мамлакат бор.

Қўшма Штатлар 121-ўринни эгаллади, ҳамда рейтингда ўртача баҳо олган мамлакатлар рўйхатига кирди. Экспертларнинг таъкидлашларича, АҚШ Россия, Германия ва Хитой сингари қурол етказиб берувчи йирик мамлакатлардан биридир.

XS
SM
MD
LG