Ссылки доступа

Жон Маккейн ҳақида ҳазиллашган, Трампнинг маслаҳатчиси бўлган аёл Оқ уйдан кетди


Келли Сэдлер

Жон Маккейн ҳақида ҳазил қилган, АҚШ президенти Трампнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслҳатчиси бўлган Келли Сэдлер ўлим келтирувчи касаллик билан оғриган 81 ёшли сенатор Жон Маккейн номига ноўрин ҳазил қилганидан сўнг, Оқ уйдан кетди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда. Ўтган ойда йиғилишда нутқ сўзлаган Сэдлер Маккейннинг президентликка номзод бўйича эътирозини инкор қилишни таклиф этганди. У “сиёсатчининг фикри аҳамиятга эга эмас, у барибир ўлади” деган эди. Келли Сэдлернинг сўзларини ОАВ келтириб ўтди.

Сэдлер кенг жамоатчилик муҳокамасига дучор бўлди. Оқ уй унинг шу фикрни билдиргани фактини тасдиқлаш ёки рад этишдан бош тортди. Сэдлер ишдан бўшатилгани ёки ўз ихтиёри билан кетганига аниқлик киритилмади.

Ўтган йили мия саратони борлиги аниқланган Маккейн Трамп маъмуриятининг изчил танқидчиси бўлганича қолмоқда. Вьетнамда 5 йил асирликда бўлган, у ерда қийноқларга солинган сенатор МРБ раҳбарлигига Жин Хаспелнинг номзоди қўйилишига қарши чиққанди. Илгари бу аёл МРБнинг қийноқлар қўлланилган Таиланд қамоқхонасига раҳбарлик қилган.

2015 йилда Трамп Маккейннинг хизматларини тан олишни омма олдида инкор қилган эди. "У фақат асирга тушгани учунгина уруш қаҳрамони ҳисобланади. Менга асирга тушмаган одамлар ёқади", – деганди ўшанда президент.

XS
SM
MD
LG