Ссылки доступа

Самарқанд вилоятида экстремистликда гумонланаётган 226 киши қидирилмоқда


Самарқанд вилоятида сўнгги 5 ой ичида диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолгани учун қидирувда бўлган 15 нафар шахс тарғибот ва тезкор қидирув тадбирлари натижасида яшаш манзилларига қайтарилди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, айни пайтда диний экстремизмда гумонланаётган яна 226 киши қидирилмоқда.

Хабарларда айтилишича, вилоятда диний экстремизмда гумонланиб махсус ҳисобда турган 1 623 фуқаро “қора рўйхат”дан чиқарилган.

Айни пайтда 2018 йил бошидан бери Самарқанд вилоятида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноят ишлари доирасида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

“Уларнинг 8 нафари пул топиш мақсадида хорижга бориб, интернет орқали экстремистик гуруҳга қўшилган, 4 нафари эса диний ақидапарастликни тарғиб қилган”, дейилади маҳаллий нашрларнинг хабарида.

XS
SM
MD
LG