Ссылки доступа

Қирғизистон молия полицияси KAZ Minerals Bozymchakда тинтув ўтказди


Қирғизистон Иқтисодий жиноятларга қарши кураш давлат хизмати Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Бўзимчоқ конини ишловга олган KAZ Minerals Bozymchak компаниясининг офисида тинтув ўтказди.

KAZ Minerals Bozymchakнинг расмий вакили Жойил Дадиев молия полицияси ходимлари 55 миллион сомга (805 минг доллар атрофида) солиқлар қўшиб ҳисоблангани билан боғлиқ ҳужжатларни текширганини хабар қилди. Дадиевнинг сўзларига қараганда, терговчилар кондаги концентратдан намуналар олишган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания одатдаги иш тартибида ишлаяпти.

KAZ Minerals Bozymchakнинг ҳисобидан 55 миллион сомни молия полициясининг депозит ҳисобига ўтказилган. Энди суд бу пулларни давлат фойдасига олиб қўйиш ёки компанияга қайтириш тўғрисида қарор чиқариши кутилмоқда. Ишни кўриб чиқиш 2 июль куни Бишкек шаҳрининг иқтисодий ишлар бўйич туманлараро судида бўлиши режалаштирилган.

Аввалроқ ушбу хизмат KAZ Minerals Bozymchak да 55 миллион сумга солиқ қўшиб ҳисоблангани ҳақида хабар қилган эди. Бу хизмат тасдиқлашига қараганда, 2014 йилдан бошлаб Бўзимчоқ конини ишловга олган компания таркибида олтин бўлган концентрат ўрнига мис аралашмаси учун солиқлар тўлаб келган. Хзимат 2015 йилдан бошлаб, компания Қирғизистондан деярли 9,7 миллион тонна таркибда олтин борлиги тахмин қилинаётган концентрат олиб чиқиб кетган.

26 май куни Бишкек аэропортида KAZ Minerals Bozymchakнинг бош директори ушланди, лекину озодликда қолдирилди.

KAZ Minerals Bozymchak Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги конида геология-қидирув ишлари олиб бориш ва уни ишловга олишга лицензясига ва кондан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳамма ҳужжатларга эга бўлиб, KAZ Minerals PLC гуруҳига киради. “Бўзимчоқ” тоғ-кон комбинати 2015 йил августдан буён ишлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG