Ссылки доступа

Бағдодда қурол омбори портлаши оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди


Бағдодда 6 июнь куни кечқурун Садр Сити туманида қурол омборида юз берган портлаш оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳат олди, дея хабар берди полиция ва тиббий хизматдаги манбалар.

«Қурол омбори портлади … Хавфсизлик идоралари портлаш сабабларини ўрганиш мақсадида тергов жараёнларини бошлаб юборишди», — дейилади Бағдоддаги хавфсизлик амалиётлари Қўмондонлиги баёнотида.

Полиция ходимларининг сўзларига қараганда, кўринишидан портлаш қуролли гуруҳлардан бирига тегишли оғир қуроллар билан, жумладан гранатаметларнинг қурол-яроғлари портлаб кетиши билан боғлиқ. Уларнинг маълумотига кўра, портлаш оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлиб, камида 90 киши жароҳат олди. Тиббиёт муассасасининг манбалари ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади ва қурбонлар орасида аёллар ва болалар борлигини маълум қилди.

Портлаш аҳолиси шиалардан иборат мавзедаги масжид яқинида юз берди. Гувоҳларнинг айтишларича, Садр-Ситидаги турар жой бинолари ва бошқа иншоатларга зиён етган. Бу иншоатлар шиаларнинг популистик қарашдаги диний раҳнамоси ва исёнкорларнинг етакчиси Муқтадо ас Садрга тегишли бўлгани айтилмоқда.

Ироқда 12 май куни бўлиб ўтган парламент сайловларида ас-Садр блоки парламентда нуфузли ўринларни эгаллади. Бундан аввал, сайловлар сохталаштирилгани борасида баёнот берилганидан кейин парламент 6 июнь куни овозлар қайта ҳисоблаб чиқилиши борасида фармойиш берди.

XS
SM
MD
LG