Ссылки доступа

Стокҳолм суди беш кишининг қотилига ҳукм чиқаради


Рахмат Акилов

Ягона гумондор бўлмиш 40 ёшли Оқилов ўзининг мақсади юк машинасида йўловчиларга ҳужум қилиш билан Швеция ҳукуматини “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳига қарши курашини тўхтатишига мажбур қилишдан иборат бўлганини тан олди.

Швед суди Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқиловга нисбатан 7 июнь куни ҳукм ўқиши керак. Ўтган йили Раҳмат Оқилов юк машинаси билан Стокҳолмда пиёдалар устига бостириб бориши натижасида беш киши ҳалок бўлган эди. Оқилов 2017 йилнинг 7 апрель куни ўғирланган юк машинаси билан Швеция пойтахти марказидаги гавжум кўчасида уч нафар швед, улар орасида 11 ёшли қизча, шунингдек, британиялик ва белгиялик аёл устига бостириб борганини тан олди. Яна 10 киши жароҳат олди.

Стокҳолм судида салкам уч ой давом этган суд жараёнида 100дан ортиқ киши гувоҳ сифатида иштирок этди. Гувоҳлар орасида тирик қолганлар ва ҳалок бўлганларнинг қариндошлари бор эди. Суд эшитувлари хавфсизлик чоралари кучайтирилган бир шароитда бўлиб ўтди.

Ягона гумондор бўлмиш 40 ёшли Оқилов ўзининг мақсади юк машинасида йўловчиларга ҳужум қилиш билан Швеция ҳукуматини “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳига қарши курашини тўҳтатишга мажбур қилишдан иборат бўлганини тан олди. Айблов Оқилов терроризмда айбдор деб топилиши ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинишини, шундан сўнг Швециядан чиқариб юборилишини сўради, Швеция қонунларига кўра, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар панжара ортида ўртача 16 йил қолади.

Оқиловнинг адвокати мижози ҳибсга олингандан кейин терговчилар билан ҳамкорлик қилганини айтиб, қамоқ муддати камайтирилишини сўради.

Оқилов Ўзбекистонлик этник тожик бўлиб қурилишда ишлаган. Унинг Швециядан бошпана сўраш борасидаги аризаси 2016 йилда рад қилинган. У ҳужумдан аввал “Ислом Давлати”га содиқлик борасида қасам ичган, бироқ бирорта ҳам ташкилот унинг учун масъулиятни ўз зиммасига олмади. Бироқ РС/РСЕнинг ўзбек ва тожик хизматлари ва Швециянинг TT ахборот агентлиги биргаликда ўтказган қўшма суриштирувларда Оқилов Стокҳолмдаги ҳужум вақтида ва ҳужумдан кейин “Ислом Давлати”нинг тожикистонлик жангарилари билан тўғридан тўғри ҳамкорлик қилгани аниқланди.

XS
SM
MD
LG