Ссылки доступа

Қирғизистон ТИВ “Сапат” мактаби бўйича Туркия элчисига жавоб қайтаришига даъват қилинди


Парламент депутати Абдивахап Нурбаев Туркия элчисининг “Сапат” мактаби тўғрисидаги баёнотини Қирғизистон ички ишларига аралашиш сифатида баҳолади. Унинг фикрича, қирғиз дипломатлари яқин орада бу баёнотга жавоб қайтариши керак.

«Туркия элчиси Балиқчида “Сапрат” мактаби очилишига йўл қўймаслик борасида қўпол баёнот билан чиқди, унинг фикрича мактабнинг очилиши қирғиз-турк муносабатларига зарар етказиши мумкин экан. Унинг баёноти дипломатия қоидаларига ҳам, элчи мақомига ҳам тўғри келмайди ва мамлакатимиз ички ишларига аралашишини англатади. Бизнинг ТИВ жавоб бериши керак», - деди депутат 6 июнь куни Жўқорғу Кенеш мажлисида.

Куни кеча Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Камил Фират янгиликлар агентликларидан бирига баёнот бериб, Туркия Балиқчида «Сапат» мактаби очилишидан норози эканлигини, бу Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг Қирғизистонга ташрифига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтган эди.

2016 йилда Туркия “гуланчилар”нинг таъсири Қирғизистонда кучли эканлигини айтиб, мамлакат расмийларини бу ташкилот фаолиятини тақиқлашга чақирган эди. Ўша вақтдаги ҚР раҳбарияти Анқаранинг илтимосини инкор қилди. Мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбаев Туркия расмийлари Қирғизистон ички ишларига аралашаётганини айтиб, бу борада танқидий фикрларни билдирган эди.

Қирғизистонда Гулан томонидан очилгани айтилаётган таълим, маданий ва хайрия ташкилотлари фаолият юритади. Шулардан энг каттаси –«Себат» халқаро таълим муассалар тармоғи 2017 йилда маҳаллий ташкилот сифатида қайта рўйхатдан ўтди ва «Сапат» деган янги ном олди.

XS
SM
MD
LG