Ссылки доступа

Швед суди террорчиликда айбланган Раҳмат Оқиловни умрбод қамоққа ҳукм қилди (видео)


Стокҳольм суди ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловни террорчилик жиноятини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоққа ҳукм қилди. 2017 йилнинг 7 апрелида Оқилов Стокҳольм марказида юк машинасини қасддан одамлар устига ҳайдагани оқибатида 5 одам ўлган, 10 нафари жароҳатлаган эди.

Стокҳольм суди судланувчи “одам ўлдириш йўли билан террорчилик ҳаракати содир этганликда” айбдор деб баён қилди. Унга умрбод қамоқ кўринишидаги жазо тайинланди.

Ўтган йили 7 апрель куни Оқилов Стокҳольм марказида пиво ортилган юк машинасини эгаллаб олиб, пиёдаларни босиб ўтиб, пиёдалар кўчаси бўйлаб пастга 500 метрларча машнани ҳайдаб борди, кейин универмагга урилди.

У ташқарини кузатиш камераси тасвирлари бўйича таниб олингани учун, ўша куниёқ Стокҳольм атрофидаги бензоколонкада қўлга олинди ва дарров юк машинасининг ҳайдовчиси эканлигини тан олди. У суд муҳокамаси вақтида “Ислом давлати” радикал гуруҳига қарши курашдаги иштироки учун Швецияни жазолашни истаганлигини айтди, лекин бирорта ташкилот Оқилов учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Бироқ Ўзбекистон ва Тожикистон РС/РСЕ хизматлари ва швед ТТ ахборот агентлиги томонидан ўтказилган терговлар Оқилов Стокҳольмдаги ҳужум вақтида ва ундан сўнг Тожикистондаги “Ислом давлати” жангарилари билан бевосита алоқада бўлганини фош қилди. Аввалроқ Оқиловга Швецияда сиёсий бошпана бериш рад этилган эди.

XS
SM
MD
LG