Ссылки доступа

Путин ЖЧ-2018 вақтидаги “иғво” учун Киевга оқибатлар ваъда қилмоқда (видео)


Владимир Путин агар футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган кунларда Киев россияпараст айирмачилар назорати остидаги ҳудудда фаол ҳужум бошлайдиган бўлса, “умуман Украина давлатчилиги учун оғир оқибатлар” билан таҳдид қилди.

Донбассда айирмачилар томонида жанг қилаётган россиялик ёзувчи Захар Прилепиннинг саволига жавоб бера туриб, Путин “иш бундай иғволаргача бориб етмаслиги”га умид билдирди.

Давлат раҳбари амалдаги Украина раҳбариятини Донбасс муаммосини ҳал қилишга қодир эмасликда ҳам айблади. У Россия Минск келишувларини бажаришдан манфаатдор эканлигини айтди, лекин Украина уларни бажаришни истамаётганини тахмин қилди.

Бунда Владимир Путин россияликлар ва украиналикларни “қардош халқлар” деб атади ва уларнинг “умумий келажаги” борлигини баён қилди. У Луганск ва Донецкдан бўлган Ростов вилоятидаги қочоқларнинг саволига шу тариқа жавоб бера бошлади. Президент Россия фуқаролигини олишни либераллаштириш тарафдори эканлигини ҳам қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG