Ссылки доступа

Қирғизистон Ўзбекистонга мавсумий электр экспорт қилишни давом эттиради


Бишкек ва Тошкент Қирғизистон Ўзбекистонга ёзда электр энергияси етказиб беришни давом эттириши ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда “Электр станциялари” ОАЖ хабар бермоқда.

Жорий йилда етказиб беришлар 8 июндан бошланган ва августгача давом этади. Ҳар киловатт-соатига 2 АҚШ центидан, жами бўлиб 500 млн киловатт-соат экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

«Электр станциялари» Тўқтагул сув омборининг 2018 йилга режалаштирилаётган сув ҳажми электр энергиясини экспорт қилишга имкон беришини таъкидлаяпти.

Кунлик етказиб беришлар ҳажми томонларнинг техник имкониятлари ва Тўқтагул сув омборига сув оқимининг киришидан келиб чиқиб мувофиқлаштирилади.

2017 йилда ёз даврида Қирғизистон Ўзбекистонга 1142 млн киловат-соат электр энергияси етказиб берганди.

XS
SM
MD
LG