Ссылки доступа

Душанбедаги "Султони Кабир" бозоридаги ёнғин 400 минг долларга тушди


Тожикистон расмийлари 2 июнь куни кечқурун «Султони Кабир» бозорида юз берган ёнғин талофатларини ҳисоблаб чиқди.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Умаржон Эмомалининг 8 июнь куни айтишича, кўрилган зарар 3.5 млн сомонига етиб қолган, долларга ҳисоблаганда $390 мингни ташкил қилади.

Унинг айтишича, бу рақамларнинг ичига бозор биноси ва тадбиркорлар томонидан ижарага олинган савдо нуқталари кўрган зарарлар ҳам киради.

Ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани айтилмоқда. Бозор раҳбарияти хавфсизлик техникасига риоя этмагани учун жавобгарликка тортиладими, дея берилган саволга, Умаржон Эмомали тергов давом этаётганини айтиб жавоб қайтарди.

2 июнь куни кечқурун юз берган ёнғин оқибатида бир нечта омбор ва 21 та савдо нуқтаси кулга айланди. Бозор раҳбарияти жабр кўрган тадбиркорларга кўрилган зарарни қисман қоплашга ваъда беришди. Кўплаб савдогарлар бизнес юритиш мақсадида банк кредитларни олишган эди, шу сабабли улар қўллаб-қувватлашга муҳтож.

Душанбе ҳукумати «Султони Кабир» бозори раҳбариятига савдо нуқталарининг тикланиши учун бир ҳафта муҳлат берди. «Султони Кабир» - пойтахтдаги йирик бозорлардан бири бўлиб 2000 йилда 5 гектарлик майдонда қад ростлаган. Бозорда 1700 нафар тадбиркор иш билан банд.

Пожар на "Султони Кабир"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:52 0:00

XS
SM
MD
LG