Ссылки доступа

Сўхдаги Ғазнов қишлоғига яна сел келди (тўплам)


Uzbekistan - free bread
Uzbekistan - free bread

Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Муҳожир аёл йўловчини уриб кетган укасига ҳуқуқий ёрдам сўрамоқда. Оиласини боқиш учун кечаю кундуз Москвада ишлаб юрган муҳожир ўз машинасида йўловчини уриб кетган. У воқеа жойидан қочмай, уриб кетган аёлни касалхонага олиб борган. Айни пайтда ҳибсда қолаётган муҳожирнинг опаси укаси учун ҳуқуқий ёрдам сўрамоқда. (ўзбек тилида видео)

- Сўхдаги Ғазнов қишлоғига яна сел келди. Фарғона вилоятининг Сўх тумани Ғазнов қишлоғига 15 июнь куни сел келди. Анвар Усмон исмли муштарийнинг Озодлик радиосига билдиришича, сел ҳайит намозидан сўнг бошланган. “Сел оқибатида халқ анча зарар кўрди. Уйлар, экин майдонлари зарарга учради”, деди Анвар Усмон. Бироқ Ўзбекистон расмийлари ва матбуоти мазкур воқеа юзасидан ҳозирча маълумот берган эмас. Бундан аввал жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистоннинг қатор туманларида, жумладан, Сўх вилоятида ҳам сел юргани хабар қилинган эди.(ўзбек тилида видео)

- ЖЧ-2018да энг муҳокама қилинадиган соч турмаклари. (видео Настоящее время)

- Жанубдан шимолга кўчиб бориш ва судланиш. Костанай вилояти Қорасу туманидаги Бандлик маркази бу туманга давлат дастури бўйича мамлакатнинг жанубидан кўчиб келган ва сўнг қўшни Шимолий Қозоғистон вилоятига кўчган оилага қарши даъво аризасини берди. (ҚРдан видео)

- Европалик ҳуқуқ ҳимоячилари Остонада фаоллар билан учрашди. (ҚРдан видео)

- Шаҳар суди Қулматовни ҳибсда қолдирди. Бишкек шаҳар суди 18 июнь куни қуйи инстанциянинг пойтахтинг собиқ ҳокими Қубаничбек Қулматовнинг ҳибсда қолдирилиши ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирди. (Директ видеоси)

- ИЭМнинг ёнида яшаш. 2-сонли ИЭМ олдида яшаётган олмаоталиклар чанг ва қоракуядан шикоят қилиб, ўз саломатликларидан хавотирда. Уларнинг айтишича, шамол уйлари ва ҳовлиларига қоракуя ва кулни олиб келади. (ҚРдан видео)

- «Русский пыр» тунги ўйини. Москва марказидаги тунги қимор ўйини. Уддабурон одамлар мухлисларга 200 рублга (уч доллардан зиёд) топ билан шиша идишни уриб йиқитишни таклиф қилмоқда. (видео)

- Ҳақиқий футбол: Келажакни биладиган ит-сосиска ва немис мухлисининг "Москвага" деб ёзилган трактори. (видео Настоящее время)

- Ҳақиқий футбол: Самаралик супермухлис аёл ва тўтиқушнинг турмаги​. (видео Настоящее время)

- Россиялик продюсер туркманистонлик санъаткорларни тарғиб қилиш орзусида. (видео)

- Францияда сайлов пайтида сохта янгиликларни тақиқловчи қонунни муҳокама қилишмоқда. (видео Настоящее время)

- Жирафалар, шерлар ва туялар. «Тайган» ҳаётидан бир кун. «Тайган» сафари-боғи Қримдаги Белогорск шаҳрида жойлашган. (Директ видеоси)

- Махфилийкнинг ақл бовар қилмас васвасаси. ГУЛАГнинг тарих музейи Россияда совет лагерлари маҳбусларининг архив карталарини йўқ қилишни бошланганини аниқлади. Тадқиқотчиларга кўра, архивлар 2014 йилги махфий буйруққа асосан йўқ қилинмоқда. (Директ видеоси)

- "Узоқ умр кўришмоқда". Федерал каналларда пенсия ёшини ошганлиги ҳақидаги масалани қандай ёритишди. (видео Настоящее время)

- Киевда ЛГБТ-фаоллари «Тенглик маршини» ўтказдилар. (фотогалерея)

- Нейроэтика муаммоси. Мия ва шахсни қандай сақлаб қолиш мумкин? Замонавий дунёда инсон мияси кўплаб таъсирларга дуч келмоқда: нейролептиклар ва психотроп моддалардан бошлаб имплантация қилинган чиплар ва аҳоли нейромониторингигача. Шу билан бирга реклама ва ташвиқот бизнинг ҳиссиёт ва фикрларимизни дастурлаштиради. (Директ видеоси)

- «Тилла одам»нинг ватани ва Есикдаги «Музейда бир кеча». 15 июнь куни «Иссиқ» музей-қўриқхонасида (Олмаотадан 50 километр узоқликдаги Есик шаҳрида) «Музейдаги бир кеча» ўтди. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG