Ссылки доступа

ДХХ АҚШдан қайтган Зокир Алиевнинг собиқ ЎИҲ аъзоси сифатида ҳибсга олинганини билдирди


Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг баёнотига кўра, АҚШ фуқароси бўлган Зокир Алиев “Ўзбекистон исломий ҳаракати”га аъзолик айби билан қўлга олинган.

ДХХнинг хабарномасида айтилишича, Зокир Алиев дунëнинг аксар давлатлари халқаро террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган “Ўзбекистон исломий ҳаракати”га аъзолик айби билан қўлга олинган.

«Қўлга олиш жараёнида З.Алиев ноқонуний фаолиятига иқрор экани тўғрисида кўрсатма берди. Хусусан, у 2000 йилда “Ўзбекистон ислом ҳаракати”га содиқ бўлишга қасамёд қилган, Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумат кучлари ва коалиция қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган. “Ўзбекистон ислом ҳаракати”нинг бошқа аъзолари берган кўрсатмаларга асосан, диний-экстремистик ва террористик фаолиятни амалга оширгани учун 2005 йилда ДХХ тергов бўлимлари томонидан З. Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 223 ва 2442-моддалари бўйича 646-сонли жиноий иш қўзғатилган», – дейилмоқда расмий хабарномада.

Айни пайтда Зокир Алиевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШдан Ўзбекистонга қариндошларини зиёрат қилиш учун келган Қашқадарё вилоятида туғилган 46 ёшли Зокир Алиев Қашқадарьё вилояти Чироқчи туманида 16 июнь куни махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабар тарқалган эди.

XS
SM
MD
LG