Ссылки доступа

Трамп савдо уруши кучайиши билан Хитойга таҳдид солмоқда


Дональд Трамп ва Си Цзиньпин
Дональд Трамп ва Си Цзиньпин

Қўшма Штатлар душанба куни баёнот бериб, агар Хитой Америка маҳсулотларига бож солиш борасидаги пўписасини бажаргудек бўлса, у ҳолда 200 миллиард долларга тенг Хитой маҳсулотларига қўшимча бож тўловлари жорий этилади, деди.

"Хитойни адолатсиз савдо амалиётларидан қайтаришга ундаш, ўз бозорларини Америка маҳсулотлари учун очиш ва Америка билан савдо муносабатларида мувозанат сақлаши учун қўшимча қадамлар қўйилади", – дея баёнот берди АҚШ президенти Дональд Трамп.

Давлат раҳбарининг норозилигига Хитой расмийларининг Америка интеллектуал мулкини ҳимоя қилишдан воз кечгани сабаб бўлди. ХХР савдо вазирлиги Трампнинг сўзларига зудлик билан муносабат билдирди, уни “қасддан қилинган тактика” дея атади ва “хаддан ошган босимга кескин жавоб қайтарилишини” маълум қилди.

Ўтган жума куни Трамп маъмурияти Хитой экспортига умумий қиймати 500 миллиард доллар бўлган 25 фоизлик бож жорий қилиниши борасида маълум қилди. Пекин Қўшма Штатларини “савдо уруши келтириб чиқаришда” айблади ва шу заҳотиёқ Америка маҳсулотларига, жумладан ғалла, автомобил ва денгиз маҳсулотларига зарур чоралар кўра бошлади.

ХХРнинг 34 миллиард долларлик 800дан ортиқ экспорт маҳсулотларига Америка бож талаблари 6-июлдан кучга киради. 300да кўринишдаги мавқе бўйича божлар жамоатчилик муҳокамасидан ҳозирча ўтмади.

АҚШ ва ХХР ўртасида савдо-иқтисодий муносабатлар дарз кета бошлаши сабабли жаҳоннинг етакчи биржаларида сўнги кунларда акциялар курси пасая бошлади.

XS
SM
MD
LG