Ссылки доступа

Ўзбекистон — Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича МДҲда биринчи


Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида Россиядан пул ўтказмалари бўйича етакчиликни сақлаб турибди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки хабар қилмоқда.

2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 726 млн доллар ўтказилган.

Маълумотларга кўра,Тожикистонга – 487 миллион доллар, Қирғизистонга – 434 миллион доллар, Арманистонга – 209 миллион доллар, Озарбайжонга – 191 миллион доллар, Украинага – 158 миллион доллар, Қозоғистонга – 143 миллион доллар, Молдовага – 109 миллион доллар ва Белоруссияга – 73 миллион доллар жўнатилди.

Туркманистонга эса фақатгина 200 минг доллар юборилгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG