Ссылки доступа

Озарбайжон президенти Қирғизистонга давлат ташрифи билан боради


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Қирғизистонга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҚР президентининг маъмурияти маълум қилди. Ташриф санаси эълон қилинмади.

Хабарларга кўра, Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев Озарбайжон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди. У Озарбайжон президенти маъмурияти раҳбари - Республика Хавфсизлик Кенгаши котиби вазифасини бажарувчи Ремиз Мехтиев билан учрашди.

Учрашувда ҳамкорлик ва Озарбайжон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Сўнгги бор президентлар даражасида Озарбайжон ва Қирғизистон ўртасидаги музокаралар 2012 йилда, ўша вақтдаги Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг Боқуга расмий ташрифи вақтида бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG