Ссылки доступа

Самарқанд суди қадимий уйни бузилишдан сақлаб қолди (видео)


Самарқанднинг ЮНЕСКО ҳимоясидаги Пушкин кўчасида уй қуриш учун Самарқанд шаҳар ҳокими тарафидан Max Real Stroy Invest ширкатига ер ажратиш ҳақида чиқарилган қарор вилоят судининг 28 июнь кунги маҳкамаси томонидан бекор қилинди.

Бу ҳақда маълум қилган вилоят суди котибига кўра¸ айни масалани кўриб чиққан шаҳар суди бундан олдин Max Real Stroy Invest ширкати фойдасига қурилишни давом эттириш ҳақида қарор чиқарган эди. Котибнинг айтишича¸ "энди Пушкин кўчасидаги 3-уй бузилмайди¸ бу бино ўрни ер участкаси сифатида Max Real Stroy Invest ширкатига берилгани ҳақидаги шаҳар ҳокими қарори ўз кучини йўқотди".

Самаркандский суд спас от сноса дом с более чем вековой историей
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:39 0:00

Ширкатга янги бино қуриш учун ажратилган ҳудуддаги қадимий бино эгаси¸ 44 яшар самарқандлик тадбиркор Акмал Узоқовнинг айтишича¸ Бош вазир Ариповнинг яқиндаги Самарқандга қилган ташрифи ижобий натижа берган:

- Бу бизнинг фойдамизга ишлади. Олдин билганингиз каби судлар тўнини тескари кийиб турувди. Шаҳар судида ютқазгандик. 28 июнь куни вилоят суди бизнинг фойдамизга қарор чиқарди...Қандай қилиб ҳоким 1906 йилда қурилган уйни бузишга изн бера олади. Шу уйда таниқли революционер саркарда Гай яшаган. Унинг тарихи Грузиядан бошланади. Уй соҳиби “Большевик” газетаси типографиясининг раҳбари бўлган. Самарқандда революцияда қатнашган. Самарқанддан кейин Уралга ўтиб кетган. Уралда Кольчак армиясига қарши жанг қилган, Жуков унинг қўлида ўсган. Генерал бўлган у киши. Ўткан асрнинг 20-йилларда СССР военний академиясида дарс берган, деди тадбиркор.

Суҳбатдошга кўра¸ бино Николай ғиштидан қурилиб¸ ҳар биттаси рақамланган ва тарихий излар сақланган. Аммо маҳаллада қазилган котлаван ва бошқа иншоотларнинг қадимий биноларига зарари давом этмоқда¸ дейди қадимий уй эгаси бўлган бу тадбиркор.

Айни пайтда Самарқанд ҳокими Фурқат Раҳимов қарори билан шаҳарнинг Европа қисмида жойлашган ЮНЕСКО ҳимоясидаги ҳудудда қурилаëтган 34 объект қурилишнинг тўхтатилгани айтилмоқда. Ҳудуддаги энг баҳсли бўлган етти қаватли уйни 23 июнь куни Самарқандга келиб-кетган Бош вазир буйруғига асосан бузиб ташлаш ишлари 28 июнда бошланди.

XS
SM
MD
LG