Ссылки доступа

Икки нафар вояга етмаган тожикистонлик Ироқдан ватанига қайтарилди


Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга қараганда, Ироқдан икки нафар вояга етмаган тожикистонлик ватанига қайтарилди. Улар Душанбега 28 июнь куни эрталаб келишди.

ТИВдаги манбанинг маълум қилишича, мамлакатнинг икки нафар фуқароси Ироқ давлат тузилмаларининг биргаликдаги ҳамкорлиги туфайли қайтарилди. «Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистоннинг Қувайтдаги элчихонаси орқали Ироқ ТИВ ва бу мамлакатнинг бошқа тузилмалари билан ишларни мувоффиқлаштиришга эришилди", дейилади 29 июнь куни мамлакат ташқи ишлар идораси томонидан тарқатилган хабарда.

Бироқ ТР ТИВ болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ахлоқий жиҳатдан ватанга қайтарилган фуқароларнинг исми шарифларини ошкор қилишдан воз кечди ва бошқа тафсилотларни маълум қилмади.

Бундан аввал Тожикистон ҳукуматидагги манба, Бағдод суди 27 июнь куни яқиндагина фарзандли бўлган вояга етмаган тожик қизини ватанига қайтариш ҳақида руҳсат берганини маълум қилган эди. Суд мажлисида тожик дипломатлари ҳам иштирок этди. Ўшанда ёш тожик аёл гўдаги билан Душанбега 28 июн куни келиши айтилган эди. «Ёш она Душанбе шаҳрида истиқомат қилган эди. Апрель ойида Ироқдан тожик пойтахтига унинг укаси ва синглиси олиб келинган эди, бироқ у ҳомиладор бўлгани боис самолётга чиқиши учун руҳсат берилмаган эди", дея таъкидлашди манбалар.

Шу билан бирга ТР ТИВнинг маълум қилишича, Ироқда қолиб кетаётган ўнлаб етим болаларнинг шахси аниқланди. Бу мамлакатда ҳамон 20-25 нафар тожик болалари қолмоқда, уларнинг ота-оналари жангларда вафот этган. Ироқ суди тез орада Тожикистоннинг 13 нафар фуқароси - 12 нафар аёл ва бир эркак устидан ҳукм чиқариши керак, улар “Ислом Давлати” аъзолиги ва бу гуруҳ билан ҳамкорлик қилганликда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG