Ссылки доступа

АҚШдаги Capital Gazette таҳририятида отишма: 5 киши вафот этди


Американинг Аннаполис шаҳрида (Мэриленд штати) Capital Gazette нашри муҳарририяти атрофида отишма юз берди. 5 киши ҳалок бўлиб, яна бир неча киши жиддий жароҳат олди, дея хабар берди полиция вакили.

Гумондор ҳибсга олинди. ОАВнинг маълум қилишича, унинг ёши тахминан 20ларда бўлиб, унинг ёнидан бирорта ҳам ҳужжат топилмади, у ўз исмини айтишни истамаяпти.

Отишма юз берган газета таҳририяти ходимларидан бирининг айтишича, жиноятчи нашр ходимларига қарата идоранинг ойнаванд деворидан ўқ узган.

Ҳужум сабаблари ҳақида маълумот берилмади, ҳуқуқ тартибот идораларининг ходимлари тергов ишларини олиб бормоқда. Полициянинг маълум қилишича, вазиятни ойдинлаштириш учун “маълум вақт талаб қилинади”.

XS
SM
MD
LG