Ссылки доступа

Қозоғистон Москвадан бизнесмен Ертаевнинг экстрадиция қилинишига эришмоқчи


Қозоғистон Бош прокуратураси бугун Москвада уй қамоғидаги қозоғистонлик бизнесмен Жўмарт Ертаевнинг Россияда яшаш ҳуқуқини бекор қилишганини хабар берди.

Қозоғистон Ертаевнинг ўз ватанига берилишига эришмоқчи, бу ерда уни ўзи илгари директорлар кенгаши раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, тахмин қилинётган Bank RBK тижорат банкидан миллионлаб доллар талон- тарож қилишда гумон қилишмоқда.

Қозоғистон Бош прокуратурасининг сўровига биноан, 14 июнь куни Москванинг Пресня район суди Ертаевга нисбатан танланган эҳтиёт чораси – уй қамоғини 8 ноябргача узайтирди. Остонанинг илтимосномасига биноан, Россия ИИВнинг Москва шаҳар бош бошқармаси 6 июнь куни Ертаевга 2017 йил ноябрда берилган Россияда яшаш ҳуқуқини бекор қилди.

Бош прокуратура Ертаевни Қозоғистонга экстрадиция қилиш бўйича иш “давом этаётгани”ни хабар қилди.

45 ёшли Жўмарт Ертаев Қозоғистоннинг сўровига кўра, май ойининг бошида Россия хавфсизлик органларининг ходимлари томонидан Москвада ушланган эди. Қозоғистон томони Ертаевга “Фирибгарлик” айбини қўймоқда. Қозоғистон ИИВ Жўмарт Ертаев “”Қозоғистоннинг Bank RBK банки директорлар кенгаши раисининг маслаҳатчиси бўлганида, қалбаки МЧЎ томонидан 80 миллион доллардан ортиқ суммага банкдан қарз олишни илгари сургани, шунингдек, қарз маблағларини қайтармаслик мақсадини кўзлаб ҳаракатларни амалга оширгани”ни тасдиқламоқда.

Май ойида Россия ОАВ Жўмарт Ертаевнинг адвокат орқали берилган мурожаатини эълон қилган эди. Унда Ертаев ҳеч қачон Bank RBKда ишламагани, бу ташкилотнинг штатида турмагани ва бу банк акционерлари таркибида бўлмаганини айтмоқда. Россиянинг «Коммерсант» газетаси Жўмарт Ертаев Москвадаги судда унинг таъқиб қилиниши гўёки сиёсий тусга эга эканлигини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG