Ссылки доступа

Қозоғистонда визалар бериш қоидаларини осонлаштиришмоқда


Остона таклиф қилишни расмийлаштириш ва визалар бериш қоидаларини енгиллаштираяпти, деб хабар бермоқда Қозоғистон ахборот агентликлари ИИВга таянган ҳолда. Қоидаларга тегишли ўзгартиришлар 2018 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.

«Чет элликларга Қозоғистон Республикасига киришга таклиф бериш муддатлари қисқартирилди. Таклифни Қозоғистонга виза олувчининг кириб келиши тахмин қилинаётган санадан беш иш кунидан кеч бўлмаган муддат ичида бериш зарур. Илгари бу муддат 14 кунни ташкил қиларди», – деб иқтибос келтирилади ИИВ матбуот хизматининг хабаридан.

Визанинг борлиги, Қозоғистон ИИВ таъкидлашига кўра, хорижлик шахсни миграция органларида рўйхатдан ўтишдан озод қилади, чунки унинг яшаб туриш жойи ва ҳаракат йўналиши таклифномада кўрсатилган бўлади.

Ҳозирги кунда 40 дан ортиқ давлатларнинг фуқаролари Қозоғистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга. Визасиз кириш тартиби Европа Иттифоқи,Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) ҳамма давлатларининг фуқаролари, шунингдек, БАА, Малайзия, Монако ва Сигапур фуқароларига, 14 кунгача бўлган муддат ичида тааллуқли. АҚШ фуқаролари Қозоғистон ҳудудида 30 кун давомида визасиз юришлари мумкин.

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, Ҳиндистон ва Хитой фуқаролари, агар улар учинчи мамлакатларга Қозоғистон авиакомпаниялари томонидан транзит орқали саёҳат қилаётган бўлса, 72 соат давомида Қозоғистон ҳудудида визасиз бўлишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG