Ссылки доступа

Россия футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди (видео)


Футбол бўйича Россия терма жамоаси 2/8 финалда Испания жамоасини ютди. Ўйин 1:1 ҳисобида тугади, россияликлар пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритишди.

Россия термаси совет давридан бери биринчи марта футбол бўича жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди.

Ўйиннинг биринчи дақиқалариданоқ испанияликлар катта устунликда тўпга эгалик қила бошлашди. Бироқ 12-дақиқада Серхио Рамос билан олишувда хатога йўл қўйган Сергей Игнашевич ўз дарвозасига гол урди. 42-дақиқада Россия ҳисобни тўғирлади, Артем Дзюба пенальтини амалга оширди.

Россия термаси чорак финалда Хорватия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби билан учрашади.

Фотогалерея

XS
SM
MD
LG