Ссылки доступа

Будапешт сиёсатини маъқуллагани учун француз элчиси Венгриядан чақириб олинди


Эммануэл Макрон
Эммануэл Макрон

Франция президенти Венгриядаги француз элчиси Эрик Фурньени чақириб олди. Дипломатнинг президент Эммануэл Макрон билан махфий ёзишмаларининг ошкор қилингани унинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлди.

Элчи Фурньенинг президент Макрон, шунингдек Франция ТИВи ва Европа Иттифоқи раҳбариятига йўллаган хизмат мактуби таниқли Mediapart француз сайти қўлига тушиб қолди ва 18 июнь куни эълон қилинди. Мактубда француз дипломати миграция масаласидаги Венгрия ҳукумати ёндашувини “намунали” деб атайди. Элчининг таъкидлашича, венгерлар "ноқонуний муҳожирлар оқими келтириб чиқарадиган муаммоларни олдиндан билишга муваффақ бўлган". Mediapart'нинг қайд қилишича, Фурнье Венгрия чегараларида девор қурилиши ҳақида ҳам, "Венгрия ҳуқуқ тартибот идораларининг мигрантларга қарши резина ўқлардан фойдаланишига руҳсат берувчи қонунлари ҳақида" ҳам ёзмайди.

Бундан ташқари элчи, мамлакатга “хорижий халқларнинг” кириб келишига тўсқинлик қилувчи ва давлат идораларининг “христианлар маданиятини муҳофаза қилишини” мажбурлайдиган Венгрия Конституциясига киритиладиган ўзгартишларни ҳам ҳимоя қилиб чиққан.

Ўз мактубида Эрик Фурнье Европа томонидан тез-тез Будапешт шаънига билдириладиган айбловларни "мадьярофобия" деб атайди ва Венгрияга қарши репрессив чоралар кўрмасликка чақиради.

XS
SM
MD
LG