Ссылки доступа

Ҳиндистоннинг Афғонистондаги элчихонаси ҳинд ва сикхларга қилинган ҳужумни қоралади


Ҳиндистоннинг Қобулдаги элчихонаси ўзини ўлимга ҳукм қилган террорчининг Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида ҳинд ва сикх жамоалари вакилларига қарши уюштирган қонли ҳужумни қоралади.

Ҳиндистон элчихонасининг Twitter’даги хабарида маълум қилинишича, 1 июль кунги камида 20 кишининг ҳаётига сабаб бўлган ҳужум “халқаро терроризмга қарши глобал кураш заруриятини тақозо қилмоқда”.

Афғонистон расмийларининг маълум қилишича, ҳудкун террорчи Нангархар вилоятининг маъмурий маркази Жалолободда бўлиб турган президент Ашраф Ғани билан учрашув учун кетаётган бир гуруҳ ҳинд ва сикхларга қарши ҳужум уюштирди.

Вилоятнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдорларининг маълумотига кўра, ҳужум оқибатида 20 киши жароҳат олди, уларнинг 17 нафари ҳинд ва сикх жамоалари вакилларидир.

Ҳиндистоннинг Афғонистондаги элчихонаси вакиллари ҳужум оқибатида сикхлар жамоаси етакчиси, куз фаслида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига ўз номзодини қўймоқчи бўлганАвтар Сингх Халса ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Минтақада фаол ҳаракат қиладиган “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи Нангархардаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG