Ссылки доступа

Болтон: АҚШ ва Россиянинг Қрим бўйича қарама-қаршиликлари сақланиб қолмоқда


Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг айтишича, Москва томонидан Қримни қонунга зид равишда аннексия қилиниши билан боғлиқ мавзу яқинда Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган.

Путин билан Москвада 27 июнь куни учрашган Болтон CBS телеканалининг Face the Nation дастурида чиқиш қилар экан: «Президент Путин бу масала бўйича мен билан очиқ бўлди. Мен бу масала бўйича Украинада фикрларимиз қарама қарши эканлигини айтдим», деди.

Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампилк бор 16 июль куни Хельсинкида икки томонлама учрашув ўтказмоқчи. 29 июнь куни Трамп Қрим Россия ҳудуди эканини тан олиш эҳтимоли мавжудлигини истеьсно қилмади. Air Force One ҳаво кемасида журналистларнинг кўп йиллардан бери Қрим аннекcия қилинишини тан олмай келаётган Оқ уй мавқеидан воз кечасизми дея берган саволига, Трамп: «Биз кўрамиз» («We're going to have to see») деди.

Болтон аннексия масаласида Вашингтоннинг аввалги позициясидан воз кечишини истеъсно қилди.

XS
SM
MD
LG