Ссылки доступа

"Тажик Эйр" авиакомпаниясига тегишли самолёт "Домодедово" аэропортига қайтишга мажбур бўлди


Москвадан Хўжанд томон парвоз қилаётган "Тажик Эйр" авиакомпаниясига тегишли самолёт "Домодедово" аэропортига фавқулотда қўнишга мажбур бўлди.

"Тажик Эйр" авиакомпаниясига тегишли Boeing‐737 йўловчи самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай салонда герметикликнинг бузилиши туфайли аэропортга қайтишга мажбур бўлди, дея хабар берди авиакомпания матбуот хизмати 2 июль куни.

Россия ОАВнинг ёзишича, герметикликнинг бузилиши самолёт Рязань устида парвоз қилаётган бир вақтда юз берган. Flightradar24 порталининг маълумотига кўра, ҳаво кемаси маълум вақт Коломна ва Воскресенск устида парвоз қилган ва шундан сўнг “Домодедово” аэропортига қўнган. Самолёт бортида 141 нафар киши бор эди. Йўловчилардан ҳеч ким зарар кўрмади.

"Экипаж парвоз қилган аэропортга қайтишга қарор қилди. Маълум миқдордаги ёқилғи ишлатилганидан сўнг самолёт муваффақиятли равишда "Домодедово" аэропортига қўндирилди, - дея ОАВга хабар берди Хўжанд халқаро аэропорти матбуот котиби Юсуф Маюсуфов.

«Сомон Эйр» ва «Тажик Эйр» - Тожикистондаги иккита йирик авиакомпания ўз паркида Американиинг Boeing ва Россиянинг ТУ самолётларига эга.

XS
SM
MD
LG