Ссылки доступа

Чехиядан ўғирликда айбланган қозоғистонлик экстрадиция қилинди


Чехиядан Қозоғистонга жиноий жавобгарликка жалб қилиш учун Владимир Чаплинский экстрация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси расмий сайтида хабар берилмоқда.

Бош прокуратура сўрови Чехия адлия вазирлиги томонидан қаноатлантирилди.

Ҳибсга олинган шахс 2007-йилда ТОО Агат-7 директори бўлиб, Балхашда мактаб қурилишига давлат муассасаси билан шартнома тузган. Ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, бажарилган ишлар далолатномасига ёлғон маълумотларни киритиш йўли билан 39 млн тенге (114 минг доллар) миқдоридаги маблағларни ўзлаштирган, - деб хабар берди Қозоғистон Республикаси бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бош прокуратура ахборотига кўра, Чаплинский жиноий терговдан яшириниб юрган ва унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган. Бош прокуратура Чаплинскийни 7 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Ҳозирги вақтда Владимир Чаплинский Остонадаги тергов изоляторида сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG