Ссылки доступа

Путин Украина маҳсулотларининг Қозоғистон ва Қирғизистонга транзити чекловларини узайтирди


2 июль куни Россия яна ярим йилга Украина маҳсулотларини Қозоғистон ва Қирғизистонга олиб ўтилиши борасидаги чекловларни узайтирди. Бу борадаги фармон Россия президенти Владимир Путин томонидан имзоланди. Фармон Россиянинг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Аввалги чекловлар муддати 30 июнь куни ниҳоясига етди, янги чекловлар 2019 йилнинг 1 январига қадар амалда бўлади.

2015 йилнинг декабрида Россия Украина билан савдо муносабатларини чеклаш, айрим ҳолларда мутлақо тақиқлаш борасида қарор қабул қилди. Жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги(МДҲ) доирасида эркин савдо зонаси тўғрисидаги Шартноманинг Украинага оид қисми тўхтатилди. Чеклов чоралари 2016 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

Ўша йилнинг 2 январь куни Украина Россиянинг кенг қамровли маҳсулотларига 1,5 фоиздан 19 фоизгача импорт божларини жорий қилди.

2016 йил 1 январдан бошлаб Россия Украина экспортини Россия ҳудудлари орқали олиб ўтилишини тўлалигича тақиқлади. Украина Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг ҳисоб китобларига қараганда бир йиллик транзит ҳажми 1,8 миллиард долларни ташкил қилган.

Украина томони Россия Жаҳон Савдо ташкилоти доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бузган ҳолда автомобил ва темирйўл транспортида Украина учун транзитни тўлалигича беркитганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG