Ссылки доступа

Туркман президентининг оти Гиннеснинг рекордлар китобига кирди


Туркманистон яна Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу гал туркман президентининг оти рекорд натижага эришди.

Мамлакатдаги давлатга тегишли матбуотнинг хабар қилишича, Туркманистон президентининг Ахалтака от мажмуасига тегишли Оқхон лақабли от орқа оёқлари билан 10 метр масофани тез босиб ўтгани билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

"Ажойиб Оқхон орқа оёқлари билан 4,19 сонияда бу масофани босиб ўтди, бу бир неча юз йилликлар давомида туркман йилқичиларининг сермашаққат меҳнатлари эвазига эришилган ахалтака зотли отнинг яна бир устунлигининг ёрқин намунаси бўлди", дея хабар берди давлатга тегишли ТДХ агентлиги ватуркман рекордчи оти 2016 йилдаги аввалги кўрсаткични икки баробар янгилаганини таъкидлаб ўтди.

"Бу рекорд президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг миллий йилқичилик анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари самара бераётганини, бу тармоқ жаҳон даражасига чиқаётганини яна бир бор исботлайди", дея таъкидланади расмий хабарда.

Ахалтека отлари Туркманистон миллий қадрияти саналади, йилқичилик эса шахсан мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан назорат қилинади, у бир вақтнинг ўзида моҳир чавондоз ҳамдир.

Президент Туркменистана на скачках пришел первым
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:51 0:00

XS
SM
MD
LG