Ссылки доступа

Остонада хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Ҳуқуқий тартиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари дам олиши учун қулай шароитларни яратиш учун Остонанинг 20-йиллик байрами вақтида полиция томонидан хавфсизликни таъминлаш бўйича мисли кўрилмаган чоралар қабул қилинмоқда.

Бу ҳақда Остона ҳокимиятининг расмий сайтида хабар берилмоқда.

8-июлга қадар Қозоғистон пойтахтининг юбилей байрами доирасида 75 дан ортиқ тадбирларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунинг учун 3.5 мингдан ортиқ полициячилар, шунингдек миллий гвардия ҳарбий хизматчилари кучайтирилган иш тартибига ўтказилди.

Бундай ташқари байрам тадбирлари вақтида кўнгилли ёрдамчилар ҳам полицияга кўмак берадилар.

XS
SM
MD
LG