Ссылки доступа

Оқ уй: АҚШ Қримнинг аннексия қилинганлигини тан олмайди


Қўшма Штатлар Қримни аннексия қилиш бўйича Россиянинг уринишларини тан олмайди ва ярим орол Украинага қайтарилмагунига қадар санкцияларни бекор қилмайди. Бундай баёнот билан душанба куни ОҚ уй матбуот котиби Сера Сандерс чиқиш қилди.

“Биз мазкур фронтда Россия билан келишмасликка қарор қилдик”-деб тушунтирди Сандрес.

Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишига нисбатан АҚШ мавқеининг эҳтимолий ўзгариши тўғрисидаги масалалар ўтган жума куни АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Қўшма Штатлар Кримга Россиянинг даъволари билан келишиши мумкинми деган саволга, “Биз кўриб чиқяпмиз” деган жавобидан сўнг пайдо бўлди. Сандерс Хелсинкида 16-июлда ўтиши керак бўлган америка-россия саммитида Қримнинг мақоми муҳокама қилиниши тўғрисида ҳеч нима айтмади.

Ўтган якшанба куни бўлиб ўтган телевизион интервью вақтида президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон президент фикрини такрорлади: Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашувида Қримнинг мақоми муҳокама объекти бўлиши мумкинми деган саволга, “Биз кўриб чиқяпмиз” деб жавоб берди.

XS
SM
MD
LG