Ссылки доступа

Ўзбекистонда ойлик, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 15 июлдан оширилди


Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини, пенcиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдорини ўрта ҳисобда 1,07 баравар ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Хусусан, эндиликда Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 184 300 сўм (ҳозирда – 172 240 сўм ёки 23 доллар атрофида) ; ёшга доир пенcиялар ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм (ҳозирда – 336 880 сўм); меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм (ҳозирда – 206 720 сўм) миқдорида белгиланади.

Бундан аввал Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар миқдори ўтган йилнинг декабрида 15 фоизга оширилган эди.

XS
SM
MD
LG