Ссылки доступа

Tesla ҳафтасига 5 мингтадан Model 3 электромобилини ишлаб чиқара бошлади (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Tesla ҳафтасига 5 мингтадан Model 3 электромобилини ишлаб чиқара бошлади. Tesla Motors ширкати Model 3 электромобилини ишлаб чиқаришни ҳафтасига 5 минг донага етказди, августда эса 6 минг донага етказмоқчи. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек муҳожири уни пичоқлаган рус миллатчисини жавобгарликка тортмоқчи. Ўзбек муҳожирини пичоқлаган миллатчига енгил моддалар қўйилди. Аммо пичоқланган ўзбек ҳайдовчиси охиригача бормоқчи...(ўзбек тилида видео)

- Афғонистон: Жалолободдаги портлашда 19 киши нобуд бўлди. Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида якшанба куни содир бўлган портлашда камида 19 киши ҳалок бўлди, 20 чоғли одам яраланди. Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким зиммасига олгани йўқ. (ўзбек тилида видео)

- Москвадаги фарғоналик таксист: "Мен мажбурликдан бу касбни танладим". Москвада таксист бўлиш осонми? Нима сабабдан йўловчи ташиш билан асосан меҳнат муҳожирлари шуғулланади? Озодликнинг бу саволларига Россия пойтахтида таксисида 20 йилча ҳайдовчилик қилаётган Дониёр билан суҳбатлашди. (ўзбек тилида видео)

- Муҳожирлар ташлаб кетган болаларни Россиядан Қирғизистонга қайтаришмоқда. (Директ видеоси)

- Осиё: Домбра куни. Қозоғистонда полициячилар ҳаракатларидан жарбланганлар судга шикоят қилиш ниятида. Бишкек шаҳридаги Реабилитация маркази ходимлари Россия шаҳарларини кезиб муҳожирлар томонидан ташлаб кетилган болаларни ватанларига қайтармоқдалар. Қозоғистонда илк маротаба Домбра миллий кунини нишонлашди. (Директ видеоси)

- Адвокат Тунгишбаев айбланаётган модданинг ўзгаришидан хавотирда. Бишкекдан Олмаотада экстрадиция қилинган фаолчи ва блогер Муратбек Тунгишбаевнинг адвокати ўз ҳимояси остидаги билан учрашди. Гулнора Жуаспаевага кўра, Тунгишбаевнинг моддасини ўзгартиришлари мумкин. (ҚРдан видео)

- Германия: Меркелнинг ҳамкори муҳожирлар туфайли истеъфо билан таҳдид қилмоқда. (Директ видеоси)

- Остона марказидаги денгиз жониворлари. Остона марказида, очиқ денгиздан уч минг километр узоқликда 15 йилдан буён денгиз жониворлари яшаб келади. Океанариум Остонада давлат президенти Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан ташкил этилган. (фотогалерея)

- Россиянинг Болтиқбўйи мамлакатларига бостириб кирган ҳолда НАТОга уни тўхтатиш учун нима ҳалақит бериши мумкин. (видео Настоящее время)

- Россия ва АҚШ ОАВлари Путин ва Трамп саммитига тайёргарлик кўрмоқда. (Видео Настоящее время)​

- Ўгай ота икки 10 ёшли эгизак қизларни провод билан калтаклади. (ҚРдан видео)

- Душанбе шаҳридаги ҳайвонот боғининг барча муаммолари. (Директ видеоси)

- Мен — халқман: Мисрдаги инқилоб тарихи қишлоқ аёлнинг нигоҳида. Араб баҳори воқеалари ҳақидаги фильм кичик қишлоқ аҳолиси нигоҳида. (видео Настоящее время)

- Швециянинг йўллари бугунги кунда ЕИда энг хафсиз ҳисобланади. Йўллардаги ўлим кўрсаткичини икки баробар камайтиришга қандай эришилди? (видео Настоящее время)​

- Қрим ҳафтасининг энг ёрқин суратлари. (фотогалерея)

- Виктор Шендерович Россия терма жамоасинининг ЖЧдаги ғалабасига ҳурсанд бўлиш нақадар ўринли экани ҳақида. Россия терма жамоасининг Испания жамоасини мағлуб этганидан сўнг ижтимоий тармоқларда футболчиларнинг эришган ютуқларига қувониш керакми, деб муҳокама қилишмоқда. Виктор Шендерович, ёзувчи ва 50 йиллик тажрибага эга бўлган футбол мухлиси фикрича, ҳурсанд бўлиш кераклигини айди. Бироқ у бу ўйиндан завқ олмаганини таъкидламоқда. (видео Настоящее время)​

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG