Ссылки доступа

Бишкекда аёл туғруқхона ҳовлисида туғиб қўйди


Бишкекда 3 июль куни бир аёл 2-сонли туҳруқхонанинг ҳовлисида кўзи ёрди.

Бу вақтда бино таъмирлаш ишлари учун ёпиқ бўлган. Туғруқхона бош шифокори Азамат Алимбоевнинг сўзларига кўра, аёлда жиддий тўлғоқ тута бошланган ва у туғруқхонага киролмаслиги сабабли у шу жойнинг ҳовлисида чақалоқли бўлган.

"Бизнинг туғруқхонамиз таъмирлаш учун ёпиқ, аммо у ердаги шифокорлар аёлга ёрдам беришди - дунёга келган чақалоқнинг киндигини кесиб, аёлни юқори қаватдаги туғиш бўлимига ўтказдилар. Ҳозирда онанинг ва боланинг аҳволи қониқарли", деди у.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ушбу ҳодиса бўйича расмий тергов ишлари олиб борилаётгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG