Ссылки доступа

Хорижликларга Қозоғистонда ИТ-ғоялари учун иш ва уй-жой ваъда қилишди


Остонада 3 июль куни бўлиб ўтган Kazakhstan Global Investment Roundtable (KGIR-2018) инвестицион форумда сўзга чиққан мамлакат бош вазири Бақитжан Сагинтаев "қисқа вақт ичида кадрлар тайёрлаш жуда қийин"лигини айтиб, Қозоғистон номидан илгари сурилган ИТ-ғоялар учун хорижлик мутахассисларга иш ва уй ваъда қилди.

"Биз грантлар, иш ўринлари, уй-жойлар билан таъминлаймиз. Энг муҳими, улар ўз ғоялари билан мамлакатимизга келишади ва бу ғоялар қозоқ маҳсулоти сифатида намоён бўлади ", - деди Сагинтаев.

Қозоғистон ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, "дунёда истеъдод учун жанг кетаётган бир пайдта, биз ёпиқ эшиклар билан ўтирсак, бу нотўғри ёндашув".

Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг маьълумотларига кўра, ҳар йили коллежлар ва университетлар ахборот технологиялари бўйича ихтисослашган 18 мингга яқин янги кадрларни чиқаради, аммо вазирликда таъкидланганидек, бу мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш дастурини амалга ошириш учун етарли эмас.

XS
SM
MD
LG