Ссылки доступа

Осиё: Ўзбекистонда ҳукумат фермерлардан режадан ортиқ терилган ғаллани тортиб олмоқда (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Малайзия: Коррупцияда гумонланган собиқ бош вазир айбловларни рад этмоқда. Икки ой муқаддам Малайзия бош вазири лавозимини тарк этган Нажиб Раззоқ коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди. Чоршанба куни бўлиб ўтган судда у ўзига билдирилган айбловларни рад этди. (ўзбек тилида видео)

- Осиё: Ўзбекистонда расмийлар фермерлардан териб олинган ҳосилни зўравонлик билан тортиб олмоқда. Қозоғистонда автобус ағдарилиб кетди: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши жабрланди. Олмаота вилоятида канализация қувурида икки сантехник ва бир тиббиёт ходими заҳарланиб ўлди. Ўзбекистонда ҳукумат фермерлардан режадан ортиқ терилган ғаллани тортиб олмоқда. Қирғизистонда болалар уйи битирувчилари учун биринчи бошпана ташкил этилди. (Видео Настоящее время)​

- Яланглик узра парвоз қилиш: Остона - 20 ёшда. (фотогалерея)

- Унга Месси қулоқ солади: Футбол ҳаками Равшан Ирматов ким ўзи. (видео Настоящее время)​

- 300га яқин ўзбек мигрантлари 3 кун автобус кутиб кўчада қолди. Москва вилоятининг Нагинск шаҳри яқинида Ўзбекистонга кетаётган 300га яқин ўзбек мигрантлари автобус келмагани сабабли 3 кун кўчада яшади. Улар ноиложликдан Камаз машинаси тагида, ахлатхона ва автобус бекатларида ётишга мажбур бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Шифокорлар боланинг танасида 10та игна топди. Миллий тиббиёт марказининг (Қораболо) шифокорлари 9 ойлик боланинг танасида 10 та игнани топиб, бу игналарни бола мустақил равишда ўзи ютиб юбормаганлигини айтишмоқда. (ТРдан видео)

- Россия шаҳарларида 3 июль куни пенсия ёши кўтарилишга қарши намойишлар давом этди​. (видео Настоящее время)​

- Нима учун «Тазалык»нинг матбуот котиби кўчаларни супуриб, гуллар экмоқда? Жибек Каракеева – Бишкекдаги «Тазалык» давлат идорасининг матбуот котиби. (Директ видеоси)

- Тожикистонлик полициячилар руминиялик байкерлардан тезликни оширганлари учун пора талаб қилишмоқда​. (видео Настоящее время)

- Профессор Гионис Қирғизистонга Майло исмли роботни олиб келди. Профессор, аутизм бўйича мутахассис Елена Гионис Жанубий Каролина штатида истиқомат қилади. (Директ видеоси)

- Полиция Остонада очлик эълон қилган пайчиларни ушлади. (ҚРдан видео)

- Украинанинг Бош штаби: Донбассда икки мингдан зиёд россиялик ҳарбийлар бор. (Директ видеоси)

- Марадона Россиядаги ёш мухлиси билан учрашгани ҳақида . (Директ видеоси)

- Қизил майдондаги қочқинлар. Москвада Қизил майдонда Россияда истиқомат қилаётган қочқинлар иштирокида футбол турнири бўлиб ўтди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG