Ссылки доступа

Тошкентда “Ўздонмаҳсулот” раиси Ҳайдаровнинг куëвини пора билан ушлади


“Ўздонмаҳсулот” компаниясидаги манбаларнинг билдиришича, ширкат раиси Сурат Ҳайдаров ва унга котиблик қилиб келган куëви Жамшид Шарипов республика ДХХ ходимлари томонидан олиб кетилган.

“Ўздонмаҳсулот” компаниясини бошқариб келаётган Сурат Очилович Ҳайдаров 28 июнь куни Тошкентдаги уйида Республика ДХХ ходимлари томонидан олиб кетилган.

“Ўздонмаҳсулот” мулозими иддаосига кўра, Ҳайдаровнинг куёви Жамшид Шарипов Тошкент вилоятидаги ун заводларидан бирини сотиш учун пора олаётган пайти ушланган.

– Сурат Очиловичнинг куёви ўша куни Жамшид Шарипов Жиззахнинг Зомин туманидаги Даштобод дон қабул қилиш шохобчасига бориб, қайтиб келаётганида йўлда катта миқдордаги долларни пора сифатида олаётган пайти ушланган. Пора Тошкент вилоятидаги ун заводларидан бирини сотиш учун олинган. Бу воқеадан аввалдан хабар топган Республика ДХХ ходимлари пора бермоқчи бўлган йигитлар билан бирга бўлган яъни Ҳайдаров ун заводни сотиш учун пора сўрагач, ўша йигитлар ДХХга чиқишган ва биргаликда ушбу операцияни амалга оширишган. Ҳайдаров куёви билан биргаликда Жиззахда командировкада бўлган. Куёви ДХХ томонидан ушлангач, Ҳайдаров дарров Жиззахдан қочиб, Тошкентга келган. Лекин ўша куни кечқурун у Тошкентдаги уйида қўлга олинган”, деди “Ўздонмаҳсулот” компанияси мулозими.

“Ўздонмаҳсулот” ширкатининг ходимига кўра, бошлиқ ва котиб ушлангани ҳақидаги хабарлар ортидан ДХХ ходимлари Сурат Ҳайдаровнинг иш кабинетини муҳрлаб кетган.

XS
SM
MD
LG