Ссылки доступа

Ўзбекистон мусулмонлар идораси турфирма очди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Muslim-tour сайёҳлик фирмаси ўз фаолиятини бошлади.

Бундай фаолият олиб бориш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг лицензияси қўлга киритилди. У кириш, чиқиш ва ички туризм йўналишларида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради, деб хабар қилмоқда маҳаллий нашрлар.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Muslim-tour сайёҳлик фирмаси республикадаги қадамжо, зиёратгоҳ ва табаррук масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишида зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG