Ссылки доступа

ҚР милицияси болаларни ўғирлаш борасида мессенжерларда тарқатилган хабарларни инкор қилди


Ўш шаҳри (ҚРнинг жанубий пойтахти) ҳудудларида қидирувда бўлган бирорта ҳам бола йўқ. Бу ҳақда жанубий пойтахт ИИБ маълум қилди.

«Адашиб қолган ёки уйдан чиқиб кетган болаларнинг ҳаммаси ота-оналарига қайтарилди», - дейилади милиция хабарида.

Бу каби маълумотни Жалолобод милицияси ҳам тарқатди.

Ижтимоий тармоқлар ва WhatsApp мессенжерларида бир неча кундан бери номаълум шахслар гўёки Қурбан Ҳайити муносабати билан болалар ўғирланаётгани ҳақида хабарлар тарқатмоқда. «Улар орасида турли миллат вакиллари бор. Бу каби болалар юзлаб бор», - дейилади муаллифи маълум бўлмаган аудихабарда.

Милициянинг таъкидлашича, номаълум аккаунтларга эга бўлган шахслар аҳоли ўртасида ваҳима қўзғаш мақсадида ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотларни тарқатмоқда.

XS
SM
MD
LG