Ссылки доступа

АҚШ Cенати қўмитаси: Кремль ғалаба қозониш учун Трампга ёрдам беришга уринган


АҚШ Конгресси Сенатининг разведка бўйича Қўмитаси сешанба куни тергов ҳамжамиятининг Россия 2016 йилда президентлик сайловларида Дональд Трамп кампаниясига ёрдам бериш мақсадида аралашгани борасидаги хулосасини қўллаб-қувватлади.

«Қўмита салкам бир ярим йил мобайнида разведка ҳамжамияти ва унинг манбаларига асосланган таҳлилий ишларни олиб борди, ва унинг хулосаларига қарши чиқиш учун ҳеч қандай асос йўқ деган фикрга келди», – дейилади қўмитанинг республикачилардан бўлган раиси Ричард Берр томонидан тарқатилган баёнотда.

Бироқ сенаторларнинг мавқеи март ойида Америка президентлик сайловларига Россиянинг аралашувига қаратилган ўзининг ҳисоботи билан чиққан Вакиллар палатасининг разведка қўмитасидаги ҳамкасбларининг хулосалари билан фарқ қилади. Вакиллар палатаси қўмитаси ҳисоботида Россия Трампнинг ғалабасини хоҳлагани борасида разведка хато қилгани таъкидланади. Ҳужжат муаллифларнинг фикрича, Трамп сайлов штатининг Россия билан тил бириктиргани борасида ошкора маълумотлар йўқ. Эҳтимолий тил бириктириш махсус прокурор Роберт Мюллер тергови учун асос бўлган эди.

Америка матбуотининг ёзишича, Сенат қўмитасининг Ҳисоботи 16 июль куни Хелсинкида бўлиб ўтиши кутилаётган Трамп ва Путин ўртасидаги учрашувга соя солиши мумкин. Сенаторлар разведка хизматларининг Россия махсус хизматлари нафақат атайлаб Трампга ёрдам берган, балки бу ишни шахсан Владимир Путин фармойишига кўра амалга оширган, деган фикрига қўшилган.

XS
SM
MD
LG