Ссылки доступа

Бишкек расмийлари 10 миллион сомга 350 автобус сотиб олиш фикридан қайтди


Бишкек расмийлари 350та автобус сотиб олиш мақсадида Россиянинг «Газпромбанк»идан 3,5 миллиард сом миқдорида кредит олишдан воз кечди. Маъмурият ўз қарорини шаҳар кенгашининг қарорига асосланганини айтмоқда, аммо шаҳар кенеши бу каби қарор йўқлигини айтмоқда.

Эндиликда муниципалитет ўз ҳисобидан автобусларни харид қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

10 миллион сом(140 минг доллар)га тенг газда ишловчи янги автобуслар шу йилнинг июль ойи сўнгига қадар олиб келиниши керак эди.

2017 йилнинг 22 декабрь куни Бишкек шаҳар кенеши анча шов-шувлар билан автобуслар паркини янгилашни мақсад қилган қарз маблағларини жалб қилиш борасида қарор қабул қилган эди. Кредит қуйидаги схема бўйича келиб тушиши керак эди: «Газпромбанк» пулларни«Газпром Кыргызстан» ОАЖга бериши, ОАЖ эса Бишкек мэриясидан 3,5 миллиард сомга тенг муниципал облигацияларни харид қилиши керак эди. Кредитлар облигация кўринишида 2025 йилга қадар берилиши лозим эди. Фоизлар билан қўшиб ҳисобланганида тўловлар 5 млрд сомдан ошиб кетарди.

Бишкек мэрияси шаҳар транспорти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Нурлан Атикановнинг маълум қилишича, шаҳар кенеши депутатлари кейинроқ ўз қарорларини бекор қилишди, улар автобуслар шаҳар бюджети ҳисобидан харид қилиниши мақсадга мувоффиқ деган қарорга келишди.

«Кредит олмасликка қарор қилинди. Шаҳар кенеши депутатлари маблағларни пойтахт ва республика бюджетидан олиш керак деган қарорга келдилар. Бу масала кузда муҳокама қилинади», - дейди Атиканов.

Облигацияларни харид қилмоқчи бўлган «Газпром Кыргызстан» корхонаси Бишкек мэрияси томонидан масала чўзилиб кетганини тасдиқлади. «Газпром Кыргызстан» компанияси муниципал транспорт фаолияти узлуксиз ишлашини таъминловчи автомобилларга газтўлдириш компрессор станциясини қурди. Биз ўз зиммамизга олган мажбуриятни имзоланган меморандум асосида бажаришга тайёрмиз. Шаҳар ҳокимлигининг якуний қарорнини кутаяпмиз», - деди «Газпром Кыргызстан» бош директорининг маслаҳатчиси Арзимат Алдаяров.

XS
SM
MD
LG